Форси-йе дарий тили грамматик асарлари шаклланишига шубу тилга оид изоҳли луғатлардаги грамматик қайдлар асос бўлиб хизмат қилган. Шу жиҳатдан луғатлардаги грамматикага оид фикрларни ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, уларни қиёсан таҳлил қилиш тилшунослик соҳасига қизиқ фактларни тадқим этади.