Ўткир Ҳошимов асарларидаги лексик бирликлар тасвирланаётган давр кишиларининг ижтимоий аҳволи ҳақида энг ҳаққоний хулосани бера олади. Ана шундай лексик бирликлардан бири бўлган таом номлари адибнинг «Икки эшик ораси» романида кўп қўлланилган. Ушбу мақолада «Икки эшик ораси» романидаги таом номларини ифодаловчи лексик бирликлар лексик-семантик жиҳатдан мавзуий гуруҳларга ажратилиб тадқиқ этилган.