Хотин-қизлар жисмоний тарбия ва оммавий спортга тарғиб қилиш ва кенг жалб этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ўзини намоён қилишда интилишни кучайтириш борасидаги ислоҳотлар долзарб бўлиб, сифатли ва илмий асосланган ечимини талаб қилади. Шу нуқтаи назардан, хотин-қизларни оммавий спортга кенг жалб этиш механизмини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш бўйича олиб борилаётган изланишлар ўзининг долзарблигини исботлаб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва фармонларда белгиланган устувор вазифаларнинг ечими бўлиб хизмат қилади.