Мақолада марказлаштирилган ичимлик суви тизимининг самарадорлигини ошириш ва сув балансини шакллантириш муаммолари, уларни бартараф қилиш йўллари кўриб чиқилган. Бунда бугунги кунда сув таъминоти билан боғлиқ ўта муҳим бўлган устувор вазифалар кўрсатилган. Шунингдек, ушбу долзарб вазифаларни амалга оширишда мавжуд бир қанча муаммолар борлиги эътироф этилган ҳолда уларнинг ечимлари ҳақида ҳам таклифлар берилган.