Мамлакат тараққиётида хорижий мамлакат ва халқлар, хусусан қўшнилар билан ўрнатилган ўзаро ишонч ва дўстликка асосланган ҳамкорлик муҳим ўрин тутади. Марказий Осиёда яшаб келаётган халқлар минг йиллар давомида аҳил қўшничилик алоқаларини ўрнатиб, ривожлантириб келишган. Бу жараёнларни ўрганишда тарихий манбаларнинг ўрни катта. Ана шундай манбалардан бири «Тарихи Ямини» бўлиб, унда минтақанинг X – XI асрлар тарихи ёритилган. Ушбу мақолада асарнинг қўшни халқларнинг ўзаро алоқалари таҳлил қилинган.