Ушбу мақолада халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши курашни кучайтириш зарурати муносабати билан тобора долзарб бўлиб бораётган бағрикенглик тушунчасининг маънавий асослари муҳокама қилинади. Ўрта Осиё илк Ўрта асрларида бағрикенглик мутафаккирлар томонидан фалсафа тарихини ўрганишга ирқий келиб чиқиши, диний ва фалсафий қарашларидан қатъи назар мурожаат этганликларида намоён бўлади.