Бундан Х аср муқаддам буюк қомусий олим, юртдошимиз Абу Али Ибн Сино “Саломатликни сақлашнинг асосий маҳорати, инсон ҳаёти учун муҳим бўлган умумий омиллар мўтадиллигини таьминлашдан иборатдир” деган эди. Бу ўринда буюк аждодимиз қомусий олим ва ҳаким Абу Али Ибн Сино шахси ва фаолияти умумамалиёт шифокорининг мумтоз миллий модули бўлиши шубҳасиз. Фикримизнинг далили сифатида Абу Али Ибн Синонинг 40 дан ортиқ асарлари асосан “Тиб қонунлари” ва алломанинг қатор фалсафий-тиббий асарларини келтиришимиз мумкинки бундай тимсол ҳеч бир халқда йўқ десак муболаға бўлмайди. Ибн Синонинг беқиёс, кўп қиррали фаолияти – табиблик, жарроҳлик, доялик, доришунослик ва ҳамма ёшдагиларни даволаш, касалликларнинг олдини олиш, руҳшунослиги ва файласуфлиги умумамалиёт шифокорларини якинлаштириш лозим бўлган ХХI аср андозасики, бунга биринчи навбатда биз – Ибн Сино ватандошлари лойиқ бўлишимиз лозим